Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Туркия Глобал Барқарор Туризм Анжуманига мезбонлик қилади
Пандемия сабабли икки йил кетма-кет онлайн тарзда ўтказилган анжуманлар тармоғи ўтган йили Испаниянинг Севиля шаҳрида бўлиб ўтди.
Туркия бу йил илк маротаба Глобал Барқарор Туризм Анжумани GSTC 2023 (Global Sustainable Tourism Conference) га мезбонлик қилишга тайёрланмоқда. Анжуман 2023 йил 9-12 май санасида мамлакатнинг туризм пойтахти Анталияда бўлиб ўтади.
Барқарор саёҳат ва туризм учун глобал стандартларни белгилаб берувчи ва ушбу стандартларнинг жорий этилишини бошқарадиган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) бу йил Туркияда ҳар йили турли мамлакатларда бўлиб ўтадиган Барқарор Туризм Конференциясини ташкил қилади.
Ҳар йили ўтказиладиган глобал кенгаш – GSTC 2023 йил 9-12 май кунлари мамлакатнинг туризм маркази Анталияда, барқарор саёҳат ва туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш билан шуғулланадиган туризм манфаатдорларини бирлаштиради.
Глобал Барқарор Туризм Кенгаши, атроф-муҳит ва барқарорликни таъминлаш бўйича дунёдаги энг йирик ташкилот бўлиб, GSTC мезонлари сифатида танилган саёҳат ва туризмда барқарорликни таъминлаш учун яратилган глобал стандартларни тартибга солади, янгилайди ва бошқаради. Мустақил нотижорат ташкилот ушбу мезонлар билан барқарор туризм ҳақида умумий тушунча яратишни мақсад қилган.
GSTC, шунингдек, барқарор туризмнинг муҳим долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун глобал лидерлар билан конференциялар ташкил қилади. Ташкилот томонидан ҳар йили бошқа шаҳарда ташкил этиладиган Барқарор Туризм Анжумани туризмдан манфаатдор томонларни фикр алмашиш учун бирлаштириш ва шу тариқа барқарор туризм учун белгиланган стандартларни қўллаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Пандемия сабабли икки йил кетма-кет онлайн тарзда ўтказилган анжуманлар тармоғи ўтган йили Испаниянинг Севиля шаҳрида бўлиб ўтди. Туркия ҳам иштирок этган 2022 GSTC Барқарор Туризм Конференциясида Туркия Туризмни Ривожлантириш ва Татбиқ этиш Агентлиги (ТGА) томонидан олиб борилган номзодлик жараёнидан сўнг 2023 йилги нашри Анталияда ўтказилиши эълон қилинди.
Анталиянинг хостинги иштирокчилар учун махсус тайёрланган видеоролик билан таништирилди ва анжуманда Туркия Миллий Барқарор Туризм Дастурига бағишланган панель ташкил этилди. Туркия барқарор туризм соҳасида дунёга намуна бўлмоқда
2022 йил бошида GSTC билан имзоланган ҳамкорлик шартномаси билан Туркия барқарор туризмда амал қилиниши керак бўлган мамлакатнинг йўл харитасини аниқлади ва глобал барқарорлик амалиётини тезлаштирди.
Уч йиллик шартномага мувофиқ, Туркиянинг туризм саноатида инқилоб қилиш учун Туркия Миллий Барқарор Туризм Дастурини ташкил этилди ва барқарор туризм бўйича ҳукумат билан келишилган биринчи давлат бўлди.
Туристик дестинациялар, туроператорлар ва айниқса, турар жойни ўз ичига олган дастур Туркиянинг туризм саноатида барқарор ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган.
Босқичма-босқич амалга оширилаётган Дастурнинг биринчи босқичи жорий йилда; иккинчи босқич 2025 йилда, учинчи босқич эса 2030 йилда барча халқаро стандартларга жавоб берган ҳолда якунланади.
GSTC 2023 Глобал Барқарор Туризм Конференцияси Анталияда 350 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни, жумладан, давлат сектори, меҳмонхоналар, туроператорлар, компаниялар, академик доиралар, ривожланиш агентликлари, онлайн саёҳат агентликлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини қабул қилади. Тўрт кунлик конференция дастури тренинглар, интерактив панеллар ва семинарлар, учрашувлар ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади. Иштирокчилар барқарор туризмни ривожлантириш ва тарғиб қилиш бўйича мутахассисларнинг амалий тажрибасидан баҳраманд бўлиш ва Туркиянинг саёҳат жаннати Анталияни кашф қилиш имкониятига эга бўладилар.
Туркиянинг жанубида, Ўрта Ер денгизи ва Турк Ривиерасининг қоқ марказида жойлашган Анталия табиий гўзаллиги, денгизи, тарихий ва маданий тузилиши билан "туризм пойтахти" сифатида таърифланади.
Шаҳар ҳар йили минглаб сайёҳларни қабул қилади ва «денгиз-қум-қуёш» трилогиясидан ташқари саргузашт, маданият-санъат ва кўнгилочар вариантлари билан ажралиб туради.
GSTC ҳақида - Глобал Барқарор Туризм Кенгаши® (GSTC®) GSTC мезонлари деб номланувчи глобал барқарор стандартларни ўрнатади ва бошқаради.
GSTC ҳақида қўшимча маълумот учун: www.gstcouncil.org