Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Зойир Мирзаев танқидий йиғилиш ўтказди. 3 нафар ҳоким тушунтириш хати ёзди, бир қатор «зам» ҳокимларга «ҳайфсан» берилди
Йиғилишда бар қатор масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди, айримларига нисбатан чора кўрилди, огоҳлантирилди.
.jpg)
Бугун, 13 март куни Нурафшон шаҳрида Зойир Мирзаев раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди. Унда бир қатор муҳим масалалар танқидий таҳлил қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, 2023-йилнинг биринчи чораги якуни билан буджет тушунмлари прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, вилоятда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоят ҳокимининг ваколатига кирадиган бошқа муҳим масалалар танқидий муҳокама қилинган.
Йиғилишда бар қатор масъулларнинг фаолияти кескин танқид қилинди, айримларига нисбатан чора кўрилди, огоҳлантирилди.
Хусусан, Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 373-сонли қарорига асосан туманда деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 30 гектар майдон ҳалигача аукционга чиқарилмагани учун туман ҳокими огоҳлантирилди, унинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Тўйчиевга “Ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.
Янгийўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Л.Бадаловга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган 35 гектар ер майдонларини захирага олмаганлиги учун ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўллаш бўйича таклиф киритилди.
Шунингдек, Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Мирсобировга нисбатан деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган ер майдонларини ауционга чиқарилишини етарли даражада назоратга олмаганлиги учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси берилди.
Тошкент вилоятидаги қабристонлар учун қўшимча ер ажратиш бўйича берилган таклифларга асосан, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини якунига этказиш топшириғи бажарилмаганлиги вилоят ҳокимлигиининг тегишли котибияти мудири А.Акрамовга ҳам “Ҳайфсан” берилди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманининг ҳокимлари деҳқон хўжаликлари ташкил этиш бўйича қўшимча 100 гектардан ер майдонларини бугунги кунгача ажратиб бермагани юзасидан тушунтириш хати ёзадиган бўлди.
“Халққа ер ажратиб бериш ишларини пайсалга солган раҳбарлар билан муроса қилиб бўлмайди. Бу аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва фаровонлиги билан чамбарчас муҳим тарихий воқеа.
Очиғи, бу борадаги ҳужжат ижроси Тошкент вилоятида сўзсиз бажарилди, дейиш ҳам аслида камлик қилади. Биз эҳтиёжлардан келиб чиқиб, яна қўшимча ер ажратишни ўйлашимиз керак. Токи, ер оламан, деҳқончилик қиламан, деган аҳоли, биринчи навбатда, ёшларнинг шаштини қайтармайлик”, – деди Зойир Мирзаев.
Йиғилишда вилоят ҳокимлиги ва шаҳар-туманлар ҳокимликлари ходимларнинг ўзига ажратилган хизмат компютерларидан мақсадли фойдаланиши устидан ўтказилган ички мониторинг натижалари ўқиб эшиттирилди.
Иш соатини мақсадсиз сарфлагани аниқланган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, таъсирчан чора кўриш тавсия этилди.



