Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 218

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 320

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:39 / 2023-03-13 1196 0 Сиёсат

Меҳриддин Абдуллаев эски иш жойига қайтди

Абдуллаев ўрнини 2019-2020 йилларда эса “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бўлган Сидиқов эгаллади.

world-news

Президент фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида маълум қилинди.

Мазкур тайинловга қадар, Меҳриддин Абдуллаев 2020 йил январидан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси лавозимида ишлаётганди. Қайд этиш керак, Абдуллаев 2022 йил декабр ойида энергетика инқирози сабаб бошқа масъуллар қаторида ҳайфсан олганди. 

Эски иш жойига қайтган Абдуллаевнинг ўрнига, Баҳодиржон Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси лавозимига тайинланди.  

У тайинловга қадар Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли "Ёшлик" конини ўзлаштириш лойиҳа офиси раҳбари, 2019-2020 йилларда эса “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасида аввал ҳам фаолият юритган: 2017 йил декабрда палата раисининг ўринбосари, 2019 йил сентябрда биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

У турли йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш