Сўнгги янгиликлар
Сув хўжалиги ёки пул хўжалиги: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?
Райҳоннинг «Яхшимасми» қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди
Фермерларга босим ортмоқдами?
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди
«Ferrari» ўзининг илк электромобилини ишлаб чиқармоқчи
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди
Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди
Газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ўғирлик жинояти сифатида белгиланди – Президент қарори
Ўзбекистонда газ ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида белгиланди. Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилган.

Бу “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида таъкидланади.
Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади.
Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.
2023 йил 1 мартдан:
- Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;
- электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.
- 2023 йил 1 июлдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.
- 2023 йил 1 июнгача ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастур жорий этилади.
- Қарорга кўра шунингдек, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.



