Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Чарчаб қолмайсизларми? Танаффус қиламизми ёки давом?» – Депутатлар Конституция лойиҳаси моддаларини биттама-битта кўриб чиқишмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов муҳокамалар чоғида ҳар бир моддани алоҳида кўришни таклиф қилди.
«Моддаларни биттама-битта кўриб чиқишимиз керак. Билмадим, бугун улгурамизми ёки йўқми? Танаффус қиламизми ёки давом этамизми? Чарчаб қолмайсизларми?», — дея мурожаат қилди у депутатларга қарата.
Унга жавобан, Алишер Қодиров «шошилмасдан, тайёр бўлиб, эртага давом эттириш»ни таклиф қилди. Спикер эса минбарга Жаҳонгир Шириновни таклиф қилди ва янги таҳрирдаги ҳар бир модда бўйича муҳокама қилиб, савол ва таклифларни сўради.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида эртага соат 10:00 га қадар танаффус эълон қилинди.