Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Трамп Путин билан бўлган махфий суҳбатни очиқлади
АҚШнинг собиқ президенти агар президентликка қайта сайланса, ҳукуматдан уруш қўзғатувчилар ва глобалистларни қувиб чиқаришини айтди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан шахсий суҳбатида Россия бирон бир давлатни эгаллаб олса, Москва ҳужум остида бўлиши ҳақида огоҳлантирган.
Воқеалар ривожининг бундай версиясини АҚШ маъмуриятининг собиқ раҳбари шанба куни Вашингтон чеккасида Республикачилар партияси консерватив доираларининг йиллик конференциясида айтиб ўтди.
“Мен: “Владимир, буни қилма, биз дўст эканлигимизни биласан, мамлакатларни эгаллама, чунки ўшанда Москва оғир зарбага дучор бўлади”, деганман”, — деди Трамп.
Шу билан бирга, АҚШнинг собиқ президенти агар президентликка қайта сайланса, ҳукуматдан уруш қўзғатувчилар ва глобалистларни қувиб чиқаришини айтди.
Маълумот ўрнида, Трамп 2022 йил ноябрь ойида у 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш нияти борлигини маълум қилганди.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса 9 ноябрь куни қайта сайланиш учун кураш олиб бориш режаси борлигини айтган.



