Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан олий ўқув юртлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил муддати 2022 йилнинг 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланди.
Эътибор қаратиш лозим бу йилги қишки таътил кунларини белгилашда олдинги йилларда юзага келган айрим муаммолар бартараф этилиб, узоқ ҳудудлардан келиб таҳсил олувчи талаба-ўқувчиларнинг доимий яшаш жойларига хотиржам, ортиқча овворагарчиликларсиз йетиб боришлари ва қайтиб келишлари учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда.
Авваллари талаба ўқувчилар қишки таътил кунлари муддатидан олдин ўз яшаш ҳудудларига кетиб, ўқиш бошланганидан кейин кеч йетиб келиш ҳолатлари кузатилар эди. Бу йил эса, давлат олий таълим муассасалари ва профессионал таълим масканлари талаба-ўқувчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида қишки таътилнинг бошланиш куни 26 декабр айнан ҳафтанинг биринчи куни этиб белгиланмоқда.
Бу талабаларнинг дарс жараёнларида тўлиқ қатнашиб, ҳафта охири, дам олиш кунлари ўз манзилларига кетишга тайёргарлик кўришлари учун қулайлик яратади. Дарс жараёнларининг бошланиши эса 2023 йил 9 январ, душанба кунига тўғри келмоқда. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойлари 2023 йилнинг 5 январдан бошлаб ўз фаолиятини йўлга қўяди – дейилади хабарда.



