Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Бу хафта оғир бўлади!» — Расул Кушербаев барча раҳбарларга мурожаат қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев айни вақтда мамлакат ҳудудида юзага келган вазият муносабати билан Ўзбекистондаги барча раҳбарларга мурожаат қилди.
“Жамоат транспорти қониқарсиз аҳволда турган вақтда, асосий ёқилғи тури сифатида метан газдан фойдаланишга ўтган транспорт воситалари соатлаб, балки суткалаб газга навбат кутиб қолмоқда. Айрим ҳайдовчилар бу совуқда газдан умидини узиб қўл силтаб ҳам қўйишди: уларгаям соғлиқ керак.
Бу шароитда энг кўп азият чекадиганлар бу-жамоат транспортида ишга қатнаб ишловчи ишчилар ҳисобланади. Жамоат транспорти йўқ, бори ҳам тиқилинч, таксилар нархи ошиб кетган, қатнов камлиги сабаб ушбу ҳафтада кўпчилик ишчилар ишга боришда кутилмаган қийинчиликларга дуч келишади.
Шу боис, иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши шарт, деб ҳисоблайман.
Масалан, уларнинг ишга кеч қолиб келиши, кела олмаслиги ёки ишдан эрта кетишини енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида бахолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги керак. Аксинча ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарур.
Ўйлаймизки, виждони бор, ишчиларига ғамхўр ҳар бир раҳбар мана шундай йўл тутади. Наилож: энергетикамизни аҳволи иссиқ ва шохона шароитда яшовчи раҳбарлар томонидан кўзбўямачи рақамлар, яширин келишувлар сабаб шу даражага тушириб қўйилганидан кейин унинг жабрини оддий ишчилар тортади албатта”, — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, Кушербаев газ қуйиш шохобчаларидаги турнақатор навбатларни танқид қилиб, иссиқ кабинетларда кофе ичиб ўтирган нўноқ раҳбарлардан қаттиқ норози эканлигини билдирган эди.