Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Байден ва Шолц Россияни жазолаш масаласини муҳокама қилди
Украинадаги можаро икки етакчи учрашувининг ОАВ учун очиқ қисмида тўхталган ягона мавзу бўлди.
АҚШ президенти Жо Байден ва Германия канцлери Олаф Шолц Вашингтонда ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди.
Оқ уй баёнотида айтилишича, давлат раҳбарлари зарур бўлган вақт давомида Россияни Украинадаги воқеалар учун жавобгарликка тортиш ниятини билдиришган.
“Улар Украинадаги воқеалар учун тажовузкор Россияни жавобгарликка тортиш масаласини муҳокама қилишди”, — дейилади баёнотда.
Украинадаги можаро икки етакчи учрашувининг ОАВ учун очиқ қисмида тўхталган ягона мавзу бўлди. Яъни Байден ва Германия канцлери, Украина халқи билан глобал бирдамлик муҳимлигини қайд этиб, уни гуманитар, иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик жиҳатларида қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилганлар.