Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

09:05 / 2023-03-03 1878 0 Сиёсат

Интернетда видеоси тарқалган ходим ишдан бўшатилди

Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали Юридик бўлими бошлиғининг тармоқларда тарқалган видеосидан сўнг, Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошчилигида йиғилиш ўтказилган.

world-news

Электр тармоқлари корхонасининг Юридик бўлими бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиалида қатор масалалар муҳокама этилди. 

Муҳокамаларда жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Алвар Гайбуллаев, вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов, ИИБ ва қатор корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 

Кун тартибидаги масалалар доирасида ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали Юридик бўлими бошлиғи Икром Саматовнинг сўзлари дея жойлаштирилган, кўплаб салбий фикрлар ва эътирозларга сабаб бўлган видео лавҳа ҳам муҳокама этилган.

Муҳокама якунида АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, юридик бўлим бошлиғи Икром Саматов жамиятнинг Самарқанд ҳудудий филиали директори буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди. 

Шунингдек, муҳокамада ҳудудий филиал директори ўринбосари Г.Сайдуллаеванинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга йўллаган мурожаати доирасида, масалага ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш