Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Тўра Боболов янги лавозимда иш бошлади
Энг қизиғи унинг янги лавозимга тайинлангани тўғрисида ҳеч қаерда эълон берилмаган.
Сурхондарё вилоятини бир неча йиллар давомида бошқариб келган собиқ ҳоким Тўра Боболов янги лавозимга тайинланди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Озарбойжон ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтган.
Мазкур тадбирда Тўра Боболов палата раисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон томони ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси сифатида иштирок этган.
Бундан ташқари, Озарбойжон Тадбиркорлар (иш берувчилар) ташкилотлари миллий конфедерацияси президенти ва ишбилармонлар кенгаши Озарбойжон томони ҳамраиси Вугар Зейналов, турли вазирлик ва идоралар, ишбилармон доиралар вакиллари ҳам қатнашган.
Ҳокимлик вақтида ўзининг ҳурмача қилиқлари-ю, ҳақоратли аудиолари билан тармоқларда айланган Боболовга нисбатан 2022 йилнинг сентябрь ойида Президент қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун жарима интизомий жазо чораси қўлланилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарёга ҳоким этиб тайинланган. Сурхонни қарийб тўрт йил давомида бошқарган ҳоким 1970 йил Ангор туманида туғилган.
1992 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, 1994 йилдан 2003 йилгача Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармасида турли лавозимларда ишлаган, 2003-2004 йилларда Сурхондарё вилояти Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси, 2004-2016 йилларда Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2016-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғи бўлган.
У 2017 йилдан 2019 йил апрелига қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари эди. 2019 йил 1 май куни Тўра Боболов вилоят ҳокими этиб тасдиқланганди.
Унгача Сурхондарё вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Пўлатов ишдан олиниб, унинг ўрнига Тўра Боболов вақтинча раҳбар этиб тайинланган. Кейинчалик, 2020 йил январида ҳоким лавозимига расман тасдиқланган.