Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Мирзиёев Эрдоғанга қўнғироқ қилди
Туркия Президенти, ўз навбатида, энг мураккаб паллада кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон Президенти ва қардош халқига чуқур миннатдорлик билдирди.
26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев мулоқот вақтида Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва катта муваффақиятлар ҳамда қардош турк халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Ўзбекистон-Туркия муносабатлари бугунги кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликдек юксак даражага кўтарилишида Президент Режеп Эрдоғаннинг шахсий ҳиссаси алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Президенти Туркиянинг жануби-шарқий музофотларида содир бўлган вайронкор зилзилалар муносабати билан яна бир бор далда сўзларини изҳор этди ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.
Туркия Президенти, ўз навбатида, энг мураккаб паллада кўрсатилган кўмак учун Ўзбекистон Президенти ва қардош халқига чуқур миннатдорлик билдирди.
Қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларининг фаолияти туфайли ўнлаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинди, Ҳатай музофотининг минглаб аҳолисига малакали ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон маданияти ва санъати, зиёлилари ва жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатлари катта маънавий кўмак бўлди.
“Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 2022 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни сўзсиз амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Бўлажак учрашувлар режаси, шу жумладан Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига ҳамда Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити тадбирларига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, ишончли ва дўстона руҳда ўтди”, — дейилади хабарда.