Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Абдулла Арипов Ху Чуньхуа билан учрашди
Бош вазир Абдулла Арипов Вазирлар Маҳкамасида 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Ху Чуньхуа билан учрашди.
Маълум қилинишича, 2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси қарийб 8 млрд долларни ташкил этди. Икки давлат раҳбарлари ушбу кўрсаткични тез орада 10 млрд долларга етказишни белгилаб берган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 2 100 дан зиёд Хитой капитали иштирокидаги корхона фаолият юритяпти. Биргина 2022 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 218 та янги корхона ташкил этилган.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилган.
