Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарё вилояти прокурори Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосар бўлди
Салом Самадов яна эски иш жойига қайтди.
Президентнинг тегишли Фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Қайд этиш керак, у бир неча йил олдин ҳам Бош прокурорга ўринбосар бўлиб, ишлаган.
Маълумот ўрнида, Салом Самадов — 1963 йилда туғилган бўлиб, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. Харьков юридик институтини 1990 йилда тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Ф.Хўжаев туман прокуратурасида бошлаган. Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келган.