Сўнгги янгиликлар
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
«IT-Med» МЧЖга янги директор тайинланди
Вазирликнинг маълум қилишича, Набиев Европада ўқиб ва ишлаб қайтган тажрибали мутахассис.
Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Набиев Санжар Туракулович вазирлик муассислигидаги “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, С.Набиев 2016 йилда Буюк Британиядаги Лондон шаҳар университети (City University of London)нинг бакалавриат, 2018 йилда эса Испаниядаги Les Roches Marbella меҳмонхона бошқаруви халқаро мактабининг магистратура босқичини ахборот технологиялари ҳамда менежмент йўналишлари бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳридаги “Academ Food” масъулияти чекланган жамиятида менежер вазифасида бошлаб, кейинчалик Лондондаги “NanoProtech Ltd” компанияси, пойтахтдаги “GPM Realty”, “Blue Bell Global Venture” ҳамда “Blue Bell Global Venture” хусусий корхоналарида масъул лавозимларда ишлаган.