Qidirish

20:10 / 2023-02-20 621 0 Сиёсат

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди. Аввалгиси ҳибсга олинган эди

ДОК-1 МАКС ва АМБРОНОЛ сиропининг ножўя таъсири сабабли ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган. 

world-news

Улуғбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Шу кунгача агентлик директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Эгамов Президент қарори билан директор бўлди. 

Қайд этиш керак, ДОК-1 МАКС ва АМБРОНОЛ сиропининг ножўя таъсири сабабли ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган. 

Хусусан, улар ичида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ҳам бор. 

Маълумот ўрнида, Улуғбек Эгамов  —1984 йил 1 февралда Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида туғилган. 2008 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (кундузги), 2016 йилда Япония сиёсий тадқиқотлар давлат институти (кундузги) тамомлаган.  

Иш фаолиятини 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Халқаро ташкилотлар ва донор мамлактлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг бошқармасининг етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.

2012-2015 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Халқаро ташкилотлар ва донор мамлактлар билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни ҳисобга олиш ва мониторинг бошқармасининг бош мутахассиси.

2015-2016 йй. - Япония сиёсий тадқиқотлар давлат институти магистранти. 2016-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ахборот-таҳлил бош бошқармасининг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари бўлимининг бош мутахассиси.

2017-2018 йй. - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ташқи савдони бож-тариф орқали тартибга солишни такомиллаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

2018-2019 йй. - Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари. 

01.2019й - 03.2019й. - Жиззах вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш