Qidirish

15:03 / 2023-02-20 549 0 Сиёсат

Байден Киевга ташриф буюрди

АҚШ президенти режа бўйича Польшага ташриф буюриши кутилганди, бироқ...

world-news

АҚШ президенти Жо Байден Украина пойтахти Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда Украинанинг бир нечта маҳаллий ОАВлари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Америка етакчиси украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан Авлиё Майкл соборида учрашган.

Қайд этиш керак, Беларусь президенти Александр Лукашкенко АҚШ президентини Минскка таклиф қилиб, у ерда урушни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши лозимлигини айтганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ президенти 20—22 февраль кунлари расмий ташриф билан Полшада бўлиб, у ерда раҳбарият билан икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш