Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Байден Мирзиёевга мактуб йўллади
Байден ёзган мактубда Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган сиёсати ҳақида сўз кетган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байдендан мактуб келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Байден ўзининг мактубида Мирзиёвнинг Ўзбекистонда амалга ошираётган сиёсатини қўллаб-қувватлаб, унга миннатдорчилик билдирган.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ҳурматли Президент жаноблари! Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилигингиз ва шахсий интилишингиз учун, шу жумладан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Сизнинг мамлакатни сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш АҚШ учун устувор аҳамиятга эга.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бормоқда ва эришилган ютуқларни 2023 йилда ҳам янада илгари суришимизга умид билдираман”, — деб ёзган АҚШ президент.
Шунингдек, Оқ уй раҳбари АҚШ-Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш энг устувор вазифа эканлигини қайд этиб, Президентни Марказий Осиёда барқарорликни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшганлиги учун яна бир бор ташаккур билдирган.
“Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман.
Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.
Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.
Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади”, — дея мактубини якунлаган Байден.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ президенти 20—22 февраль кунлари расмий ташриф билан Полшада бўлиб, у ерда раҳбарият билан икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишини маълум қилганди.