Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

19:03 / 2023-02-17 582 0 Сиёсат

Раҳмонов Президент жазолаган учта туман ҳокимига яна «ҳайфсан» берди

Мулозимлар Ортиқхўжаев ишдан олинган йиғилишда Мирзиёев томонидан қаттиқ танқид остига олинган эди.

world-news

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов учта туман ҳокимига ҳайфсан берди. Бу ҳақда у томонидан имзоланган фармойишда маълум қилинган.

Унда айтиилишича, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Юнусобод тумани ҳокими Баҳодир Абдувалиевга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Уч нафар ҳоким ҳудудда қишга тайёргарлик ҳамда уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширилмагани, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишлари олиб бормагалари учун жазоланишган.

Қайд этиш керак, Президент томонидан январь ойида ўтказилган энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда ҳам ушбу туман ҳокимларига “ҳайфсан” берилган эди.

Айнан ушбу йиғилишда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун ишдан олинганди. 

"Тошкент ҳокимини ишдан олдим. Қуруқ гап, ёлғон сводка билан пастга тушмагани учун, ноинсоф оёғи ердан узилгани сабаб ишдан бўшатдим", - деганди Президент.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш