Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Уруш тугашини истаса келади» — Лукашенко Путин ва Байденни Минскка таклиф қилди
Агарда АҚШ президенти Беларусга келишга рози бўлса, давлат раҳбарлари Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича музокара ўтказишади.
Александр Лукашенко урушни тугатиш учун, АҚШ президенти Жо Байден ва Владимир Путин билан бир столга таклиф қилди. Бу ҳақда у беларуслик ва хорижлик журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Беларус раҳбари Америка президентини Минскда қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
“Агар унинг хоҳиши бўлса (сиз ўз каналларингиз орқали айтсангиз), биз Минскда уни қабул қилишга ва жиддий гаплашишга тайёрмиз. Агар у Украинада тинчлик бўлишини истаса”, - деди Беларус раҳбари.
У шахсан Байден учун Боинг жўнатишга тайёрлигини қўшимча қилди.
“Ва ҳатто Путин Минскка учади ва биз учовимиз шу ерда учрашамиз: иккита “тажовузкор” ва “тинчликсевар” президент. Нега? Уруш тугаши учун. Мен ҳаттоки Польшага Боинг жўнатишга ҳам тайёрман”, - деб ваъда берди Батька.
Бундан ташқари у мазкур учрашувда Россия президенти қатнашишига кафолат берди.
“Мана, сизнинг ҳузурингизда биз учаламиз (мен сизга Владимир Владимирович Путин бу ерга келишига кафолат бераман) ўтириб, бутун муаммони ҳал қиламиз”, - деди Лукашенко.
Шу билан бирга, Беларус президенти Жо Байден Белоруссияга бормаслигини таъкидлади.
“У Польшада қолади, чунки Польша Европанинг гиенаси ва бугунги кунда, биринчи навбатда, у Украинадаги урушни авж олишда энг фаол роль ўйнамоқда. У америкаликларга қараганда кўпроқ қон тўкилишини истайди”, - деди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ президенти 20—22 февраль кунлари расмий ташриф билан Полшада бўлиб, у ерда раҳбарият билан икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, Украинани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишини маълум қилганди.