Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди
Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекиcтон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги ижро этувчи тузилмаси тасдиқланган эди.
Президент фармонига асосан, Джурабаев Абдурашид Абдувохидович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан А.Джурабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мансурбек Базорбоевич Жуманиязов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Ж.Раматовнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Иззат Рахматуллаевич Тангриев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д.А.Кучкаровнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг мудири лавозимидан озод қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Нодир Мухторович Дусматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Б.Махкамованинг котибияти мудири этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Оила ва хотин қизлар масалалари котибияти мудири лавозимидан озод қилинди.