Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

12:59 / 2023-02-11 366 0 Жамият

Ўзбекистонда айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

“Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–21-сон, 10.02.2023 й.) қабул қилинди.

world-news

Фармонга кўра, тадбиркорлар қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилди:

кичик тадбиркорлик субъектлари:

якка тартибдаги тадбиркорлар;

микрофирмалар – таъсисчилари жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади йил давомида 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

кичик корхоналар – жами даромади йил давомида 1 миллиарддан 10 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 10 миллиарддан 100 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар;

йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади йил давомида 100 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлар.

2023 йил 1 апрелдан:

1 йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган (6 млн сўмгача) қисми қоплаб берилади;

даромади 10 миллиард сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади;

давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.

2023 йил 1 майдан қуйидагилар мажбурий ҳисобланади:

- автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

- пахта, ғалла ёки шолини қабул қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимларининг операторлари ўз тизимларини солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиши.

- Шунингдек, тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун (олинган ҳақ, комиссия учун “0” сўм бўлган тақдирда ҳам) электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этади ва расмийлаштиради.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш