Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 220

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:50 / 2023-02-10 864 0 Сиёсат

Президент Жиззахда 3 та янги корхонани ишга туширди

Президент Жиззах вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

world-news

Президент Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Мирзиёев 3 та янги корхонани ишга туширди. Улар – Фориш туманидаги “Eco Basalt Group”, Жиззах саноат зонасидаги “Mono Electric” ва “Super medical elements” ширкатларидир.

Маълум бўлишича, биринчи корхона базальтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.  “Mono Electric”да 1 минг 500 турдаги электр техника маҳсулотлари, “Super medical elements”да 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхоналар ҳисобига, 700 дан ортиқ аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди. Шунинг билан Жиззах вилоятига ташриф якунланди, Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш