Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:54 / 2023-02-10 566 0 Сиёсат

Башар Асад зилзиладан талофат кўрган ҳудудга борди

Туркия каби оғир мусибатни бошидан ўтказган сурияликлар сиёсий ўйин қурбони бўлишмоқда.

world-news

Сурия президенти Башар ал-Ассад зилзиладан талофат кўрган Алеппо шаҳрига ташриф буюрди.

Президент Асад Алеппо шаҳрининг Ал-Машариқ туманидаги қутқарув гуруҳлари вайроналарни тозалаш бўйича иш олиб бораётган ҳудудга ташриф буюрди, у ерда жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларни қидирмоқда”, — дейилади хабарда. 

Душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди, кучли силкинишлар Сурияда ҳам сезилди.  Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг пайшанба куни берган маълумотларига кўра, мамлакатда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1347 нафарга етган, қурбонлар сони 2,2 мингдан ошган.

Аввалроқ Асад рафиқаси Асма билан Алепподаги зилзила қурбонлари жойлашган касалхонага ташриф буюрган эди. Туркия каби оғир мусибатни бошидан ўтказган сурияликлар сиёсий ўйин қурбони бўлишмоқда. Руслар чангалида қолган мамлакат ҳозирда ёрдамга жуда муҳтож ҳолатда бўлиб турибди.

Дунё мамлакатлари эса Россия туфайли, Башар Асад раҳбарлигидаги давлатга ёрдам беришни истамаяпти. Бунинг ортида ким турганини эса яхши ўзингиз яхши биласиз. 

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Сурия гуманитар ёрдамга муҳтож эканлигини қайд этиб, дунё мамлакатларини ёрдам беришга чақирди. 

Айни пайтда ҳамма билиши керакки, ҳеч қандай санкциялар Сурия халқига ёрдам кўрсатишга таъсир қилмаслиги керак”, — деди у.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш