Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Наманган ҳокими Уйчидаги куз-қиш штаблари фаолиятини ўрганиб, ижтимоий соҳа объектларида бўлди
Бугун, 10 декабрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззаков Уйчи туманида куз-қиш штаблари фаолиятини ўрганиб, ижтимоий соҳа объектларида бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳоким дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси қозонхонаси ва бу ерда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, яратилган кўмир захираси билан танишган.
Сўнг қабул бўлимида беморларга яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, хоналардаги ҳарорат ўрганилиб, беморлар билан суҳбатлашилган.
Туман ҳокимлигида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни вақтида бартараф этиш, мавсумда тумандаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида узлуксиз фаолият олиб борувчи ”Уйчи туман куз-қиш штаби” ташкил этилган.
Туманда “Наманган кўмир таъминот” МЧЖ аҳолининг кўмирга бўлган талаб ва эҳтиёжини тўлиқ қондириб келмоқда. Бу ерда кўмир таъминотидаги вазият доимий назоратга олинган. Шунингдек, 9-мактабга ташриф давомида ҳам иссиқлик таъминоти яхши йўлга қўйилганлиги, етарли кўмир захираси яратилганлиги маълум бўлди.
Шавкатжон Абдураззаков куз-қиш штаблари фаолиятини узлуксиз ва тизимли ташкил этиш, ҳар бир мурожаатни ўрганиш ва амалий натижага эришиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берган.




