Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Шавкат Мирзиёев турк элчихонасига ташриф буюрди
Президент Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Президент бугун Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.
Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.
Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади”, — дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.
Қайд этиш керак, зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун 100 нафар Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари Туркиянинг Адана шаҳрига жўнатилган.
Маълумот ўрнида, 9 февраль куни Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан Туркияда зилзила оқибатларини бартараф этиш вақтида вайроналар остидан яна 2 нафар жароҳатланган инсон олиб чиқилди.
Бундан ташқари, сўнгги бир неча соат ичида ўзбекистонлик қутқарувчилар харобалар остидан 5 нафар ҳаётдан кўз юмган инсонни чиқарди. Шундай қилиб, қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон ФВВ ходимлари вайроналар остидан жами 13 нафар жароҳатланган ва 38 нафар ҳалок бўлган кишиларни олиб чиқди.
Маълумот ўрнида, Туркияда зилзила қурбонлари сони 12 873 кишига етди, 62 937 киши жароҳат олди.



