Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:54 / 2023-02-06 1382 0 Сиёсат

«Метан заправкалар устидан назорат бутунлай издан чиққан» – Президент энергетика соҳасида назоратни кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича янги тизим белгилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

world-news

Йиғилишда энергия етказиб бериш ва ҳисоб-китоб тизимидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди. Январь ойидаги совуқ бу борада бошқарув ва назорат сусайиб кетганини яққол кўрсатди. Мутасадди ташкилотлар автоматик ҳисоблаш тизими электр энергиясида 92 фоиз, табиий газ бўйича 98 фоиз ўрнатилган, деб ҳисобот берган. Лекин ҳалигача дебитор қарздорлик юқорилигича қолмоқда.

Туманлардаги тармоқ идоралари электр ва газга уланишга ҳисоб-китоб ва таҳлилларсиз рухсат бераяпти. Масалан, Тошкент шаҳрининг 120 та маҳалласида трансформаторлар юкламани кўтармагани учун бир ойнинг ўзида 5-6 марталаб таъмирланган.

Ҳанузгача тизимда ўғирлик жуда катта. Ресурслар хўжасизларча талон-торож қилинаяпти. Биргина декабрь ойида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 12 мингдан зиёд ҳолатда 600 миллиард сўмлик зарар аниқланган. Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари устидан назорат бутунлай издан чиққан.

Шулардан келиб чиқиб, энергетика соҳасида назоратни кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича янги тизим белгиланди. Бу тизимга энергетика назорати бўйича икки йил “фавқулодда тартибда” ишлаш вазифаси қўйилди. Энергоинспекция ва Мажбурий ижро бюросининг ишини такомиллаштириш, электр ва табиий газга уланишда янгича ёндашувларни жорий қилиш юзасидан топшириқлар берилди.

Йиғилишда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг рақамли харитасини ишга тушириш вазифаси қўйилди. Бунда аукционга чиқарилаётган ерларнинг жойлашуви, энергетика, коммунал ва ижтимоий инфратузилма қуввати аниқ кўриниб туради. Йиғилишда мутасаддилар янги тизимни амалга ошириш масалалари юзасидан ахборот берди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш