Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
76 минглик сузма, 450 минг сўмлик қулупнай ва бир финжони 45 минг турадиган чой ва қахвалар — русларга аталган зиёфат қанчага тушди?
Аввалроқ Сенатнинг 25 кишилик тушлиги учун 60 миллион 375 минг сўм сарфлагани хабар қилинганди.
.jpg)
2022 йилнинг энг эсда қоларли 70 минг сўмлик сомса тортилган зиёфат, ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган бўлса керак.
Ўшанда тадбирни ўтказиш учун давлат бюджетидан 1,5 млн долларга яқин пул сарфланган. Биргина “Sky Events” МЧЖга форумни ташкиллаштириш харажатлари учун 7 млрд 264 млн сўм ўтказиб берилган.
Таомлар учун 2 млрд 585 млн сўм Akfa Dream World’га, зал ижараси ва таомлар учун худди шу компанияга яна 253 млн сўм ўтказилган.
Энди 2022 йилнинг ноябрь ойига қайтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Девони биргина Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячаслав Володиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи муносабати билан 151, 8 млн сўм харажат қилган. Етказиб берувчи яна ўша Шерзод Бобоназовга тегишли “Sky events” МЧЖ.
Зиёфатга ажратилган 151 млн сўмдан, 128 млн сўми уларнинг шарафига ташкил этилган 70 кишилик зиёфат дастурхонига сарфланган.
Ноз неъматлар қаторидан 76 минг сўмлик сузма, ликопчаси 450 минг сўмлик қулупнай ва малиналар, бир финжони 45 минг турадиган чой ва қахвалар ўрин олган.
Иккинчи овқатга эса бир неча турдаги таомлардан буюртма қилинганини кўриш мумкин. Булар хамир хасип, дўлма, қовоқли ва гўштли манти, сабзавотлар билан тортилган лосос балиғи ва палов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенатнинг 25 кишилик тушлиги учун 60 миллион 375 минг сўм сарфлагани хабар қилинганди.




Изоҳлар 2

Сабриддин
2023-Feb-05 23:12