Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш нега тўхтатилди?
Темир йўл орқали юк ташиш тўхтатилган бироқ, “Sogdiana trans” ШК тадбиркорларга юк машиналарида юкларни ташишни тавсия қилган, аммо афғон томони тадбиркорларга буни маслаҳат бермаган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганига изоҳ берди.
“Сўнгги кунларда, 2022 йил декабрь ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган “Sogdiana trans” ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгитдан шарҳланиши ва бунда оммавий ахборот воситаларида томонини айблашга ҳаракат қилаётганаётгани ҳамда келишилган хизмат қийматларини бошқача талқин қилиб ўзини оқлаш учун фойдаланаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Афғонистон томонидан Хайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида хеч қандай тушунтириш берилмаяпти”, — дейилади изоҳда.
Хайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси “Mansor Fateh” компаниясини билан шартнома имзолагани тўғрисида маълумот тарқатилган эди.
Афсуски, ушбу ташқиқот 31 январга қадар Хайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган.
Бундан ташқари “Sogdiana trans” ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия берган.
Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра кейинги хафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Хайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Sogdiana trans” ШК Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.
“Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Хайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз”, — деб қўшимча қилинди хабарда.