Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 57

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 224

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 249

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 226

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 354

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 325

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:21 / 2023-02-04 1073 0 Сиёсат

«Ҳайфсан», прокурор текшируви ва бозор раҳбарининг «учиши» — Қосимов Шўрчида бўлди

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят раҳбари Шўрчида тартиб ўрната олмаган масъулларни аяб ўтирмади.

world-news

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов юқори турувчи органларга Шўрчи туманида бир нечта масъулларнинг фаолиятини ўрганиб чиқиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Ҳокимлик матбуот хизматининг эслатишича, Қосимов 18 январь куни Шўрчи туманига ташрифи давомида қурилиш ишлари, бозордаги ҳолатлар танқид қилиниб, туманда вилоят ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида штаб тузиш, 10 кун муддатда ишларни сифатли ташкил этиш, туман деҳқон ва буюм бозорларини тартибга келтириш бўйича топшириқлар белгилаб берган.

Бугун Шўрчи туманида ушбу штаб томонидан амалга оширилган ишлар, вилоятда қурилиш соҳасидаги муаммолар соҳа масъуллари ва йирик қурилиш ташкилотлари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. 

Қосимов Шўрчи тумани деҳқон бозоридаги камчиликларни бартараф этиш чорасини кўрмаганлиги, ўз лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан қараганлиги учун бозор раҳбари вазифасидан озод этилди ва туман прокуроридан бозор масъуллари фаолиятини ўрганиб чиқиб, қонуний баҳо беришни сўради.

Белгилаб берилган топшириқлар ижросига “панжа” ортидан қараб, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндошганлиги учун туман СЭС, Тоза ҳудуд ДУК, Электр тармоқлари корхонаси, 94-сонли оилавий поликлиника раҳбарлари ҳамда 65-сонли мактаб директори фаолиятини ўрганиб, лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш бўйича юқори турувчи органларига топшириқлар берилди.

Шўрчи туманида қурилиш соҳасидаги ишларни назоратга олмаганлиги ва сифатли амалга оширилишини таъминламаганлиги учун туман ҳокимининг қурилиш соҳасига масъул ўринбосарига “ҳайфсан” интизомий жазоси берилди.

Шунингдек, ўрганишлар мобайнида вилоятда олиб борилаётган айрим қурилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги, пудратчи ташкилотлар томонидан сифатсиз, арзон ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган қурилиш материалларидан фойдаланилаётганлиги танқид қилинди.

Вилоят ҳокими, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда қурилиш соҳаси масъулларига аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, уй-жойлар қурилишини жадаллаштириш, турар-жойлар қурилиши режалаштирилган майдонларни аукцион савдоларига чиқариш, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш, йўллар қурилиши ва таъмирланиши ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилишини сифатли амалга ошириш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишдан сўнг, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари кўргазмаси билан ҳам танишди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш