Qidirish

17:30 / 2023-02-04 226 0 Сиёсат

Елизавета II’ни ўлимидан олдин «тинчитмоқчи» бўлган эркак узоқ йилга кесилиши мумкин

У аввалроқ қироллик оиласига яқинлашиш учун Мудофаа вазирлиги полицияси ва Гренадиер гвардиясига қўшилиш учун ариза берган.

world-news

Келиб чиқиши ҳинд бўлган эркак 2021 йилнинг Рождество кунида марҳум қиролича Елизавета II га суиқасд уюштириш билан таҳдид қилганлигини тан олди. Бу ҳақда CNN маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 21 ёшли Жасвант Сингх Чаил жума куни Лондоннинг Олд Бейли судида Лондон Метрополитен полициясининг терроризмга қарши кураш департаменти томонидан олиб борилган терговдан сўнг суд мажлисида учта айблов, жумладан, давлатга ҳиёнат ва совуқ қурол билан кўчада ҳаракатланиш бўйича айбини тан олди. 

Полиция томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, икки офицер Чайлни 2021 йил 25 декабрь куни эрталаб соат 8:10 атрофида Қиролича жойлашган Виндзор қалъаси ҳудудида қора кийим ва металл ниқоб кийган ҳолда кўриб қолган.

Broadmoor юқори даражадаги психиатрия шифохонасидан судда онлайн қатнашган этган Чаил қўлида ўт очишга тайёр арбалет билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар олдига ҳаракатланган. У ҳибсга олинишидан олдин полицияга “Мен қироличани ўлдириш учун келдим”, деган.

Чаил олдиндан нейлон арқонли нарвон билан майдоннинг периметри бўйлаб ўтган деб тахмин қилинмоқда. У 20 га яқин одамга қироличага суиқасд уюштирмоқчи бўлганини видео тарзда йўллаган. 

Метрополитан полицияси баёнотига кўра, Чаил 2022 йил 2 августда жиноятларда айбланган ва 31 март куни унга ҳукм ўқилиши керак.

Лондон Метрополитен полициясининг терроризмга қарши кураш қўмондони Ричард Смит бу жуда жиддий воқеа деди. Полиция баёнотида айтилишича, прокурорлар Чаилни ҳинд халқига ўтмишдаги муносабати учун Британия империясига нисбатан ёмон кайфиятда бўлган деб даъво қилмоқда.



Детективлар кузатув видеоси орқали Чаилнинг 23 декабрдаги воқеадан икки кун олдин Виндзор қасрига ҳам борганини аниқладилар.

У аввалроқ қироллик оиласига яқинлашиш учун Мудофаа вазирлиги полицияси ва Гренадиер гвардиясига қўшилиш учун ариза берган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш