Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган ёки бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам жойлаштириш воситалари орқали рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлди.

Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.
2023 йил 30 январда Вазирлар Маҳкамасининг шу ҳақдаги «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон кириб келганларидан кейин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари орқали уч иш куни давомида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузган ёки бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам жойлаштириш воситалари орқали рўйхатдан ўтиш имконига эга бўлди.
Яъни, масалан, хорижлик фуқаро уч иш куни давомида турли сабабларга кўра рўйхатдан ўтмаган бўлса ва тўртинчи куни меҳмонхона ёки бошқа жойлаштириш воситасига борса, жойлаштириш воситаси хорижлик фуқарони рўйхатга олади ва бу ҳақда “E-mehmon” дастури орқали ҳудудий ички ишлар органларига хабар жўнатади. Бунда рўйхатга киритиш учун ички ишлар органларидан рухсат олиш шарт эмас.
Маълумот учун, ҳужжат 2023 йил 31 январдан кучга кирди.



