Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Водийда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2,5 миллиард долларга етказиш имконияти бор» — Президент
Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги кластерлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Бугун, 2 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Президент матбуот хизматининг эслатишича, Мирзиёев ўтган йилнинг май ойида вилоятга ташрифи чоғида “Global textile infinity” кластерининг ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишган.

Бу галги ташрифида у Қўштепа туманидаги мазкур тўқимачилик корхонаси кўздан кечирди. Бу ерда пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган. 132 миллион евро эвазига катта фабрика ташкил этилиб, Швейцариянинг “Rieter machine works” ускуналари ўрнатилган.
Корхона йилига 18 миллион метр аралаш мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Европа давлатлари ва Хитойга 85 миллион евролик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Бунинг учун корхонада сифат лабораторияси ташкил этилган.

Президент тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, таниқли брендлар билан ҳамкорлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Яна бир муҳим жиҳати, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўлланмоқда. Иншоотнинг том қисмига қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Буларнинг натижасида қарийб 23 фоизгача энергия самарадорлигига эришиш мумкин.
Ҳозирги биринчи босқичда фабрикада 1 минг 500 нафар киши ишламоқда. Жорий йил мартда фабрикада тўқима мато ишлаб чиқариш бошланади.

Шунингдек, Учкўприк туманида ип-калава ва мато тайёрлаш ҳамда пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этилиши кутилмоқда. Шунда кластердаги жами иш ўрни қарийб 5 мингтага етади. Бу ерда ўқув ва касаначилик маркази ҳам очилган. Унда корхона учун зарур 4 та йўналишда мутахассислар тайёрланмоқда.
Ўтган олти йилда бу вилоятларда 35 та кластер ташкил этилиб, 670 миллион долларлик 150 дан ортиқ йирик лойиҳа ишга туширилган.

Ишлаб чиқаришни илм билан боғлаш мақсадида ҳар бир кластерга пахтачилик илмий ташкилотлари ва агрохизмат марказлари бириктирилади. Йиғилишда мазкур чора-тадбирларнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.
Пахта ҳосилдорлигини ошириш, ип-калавани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Водий вилоятларида тўқимачилик маҳсулотлари экспортини жорий йилда 2,5 миллиард долларга етказиш имконияти борлиги таъкидланди.