Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари фош этилди
Канада ва Германиядан ҳам яхшироқ: Ўзбекистон хавфсизлик даражаси бўйича юқори натижани қайд этди
Расман! Расул Кушербаев Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
Аввалроқ Кушербаев Тошкент шаҳри ҳокими бўлиши ҳақида миш-мишлар юрганди.

Собиқ депутат Расул Кушербаев расман янги лавозимда иш бошлади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар бермоқда.
Унга кўра, Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовнинг тегишли буйруғи билан Кушербаев Расул Хидралиевич Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Кушербаев «Газета.uz»га берган интервьюсида унга президент Администрациясидан ушбу лавозим таклиф қилинганини айтди.
"Энг муҳими эркин ишлайдиган шароит бўлиши керак, мени одамлардан узоқлаштирмайдиган шароит бўлса ишлайман, дегандим. Шунинг учун ушбу лавозим шунақароқ шекилли, таклиф қилишди. Қани, кўрамиз-да, ишлайверайлик-чи
", — деди у.
Барчага маълум, Кушербаев ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлиб фаолият юритган.
Ўтган йил охирида Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Улуғбек Иноятов 2023 йилги Давлат бюджети муҳокамаси чоғида унга сўз бермагани учун Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилган эди.
Маълумот ўрнида, Расул Хидиралиевиеч Кушербаев — 1987 йил 12 январда Янгийўл тумани Кушягоч қишлоғида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини халқаро журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У ўз фаолиятини 2007 йилда Либерал-демократик партиянинг Тошкент вилояти маъмуриятининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган.
2012 йилдан 2014 йилгача ”Янгиюл” (Янги йўл) деб номланган газетанинг бош муҳаррири бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси. 2014 йилдан буён Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси аъзоси. 2020 йилгача Инновация, ахборот сиёсати ва АКТни ривожлантириш қўмитасининг аъзоси бўлган. 2020 йилдан 2022 йилгача Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.



