Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш ва одамларнинг даромадини ошириш учун келдик» — Президент
Президент Андижон вилоятига ташрифи давомида иккита туманда жойлашган корхоналар фаолияти билан танишди.
Бугун, 1 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Президент ўзининг Андижон вилоятига ташрифини Бўстон туманидан бошлади.
Матбуот хизматининг хабарига кўра, бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган.
Умумий қиймати 113 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди.
Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ва мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.
Корхонанинг “Elegance SM” бренди остидаги сифатли, бежирим маҳсулотларнинг асосий қисми экспортга йўналтирилган. Йиллик экспорт ҳажми 4 миллион доллар бўлиши мўлжалланган.
“Бу корхонага замин яратаётганимизда бугунгидай бўлиб кетишига кўпчилик ишонмаганди. Бўстон иқтисодий жиҳатдан орқада қолган туманлардан эди. Мана шундай корхоналар очилиб, одамларимиз даромад топаётгани қувонарли. Буни давом эттириб, иш ўринларини кўпайтиришимиз керак
”, - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент Шаҳрихон туманида жойлашган “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди. Ускуналар Туркия ва Хитойдан олиб келинган. Ишлаб чиқаришга туркиялик дизайнер ва технологлар жалб қилинган.
Биринчи босқичда 60 хил пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳозир бу ерда 500 киши меҳнат қилмоқда. Иккинчи босқичда яна шунча иш ўрни ташкил этилади.
Корхонанинг асосий мўлжали экспорт. Жорий йилда бу кўрсаткични 4 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Тадбиркор Европа бозорига чиқмоқчи эканини айтди. Президент бу бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.
“Чарм саноати ҳам драйверга айланяпти, корхоналар кўпайяпти. Энди уларга кафолатланган хомашёни таъминлаб бериш керак. Иккинчидан, касаначилик асосида уйда ўтирган аёлларни ҳам жалб қилиш зарур. Умуман, бундай илғор корхоналарнинг ривожланишига кўмак бериб, кластерга айлантириш мумкин
”, - деди Шавкат Мирзиёев
Мутасаддиларга илмий институтларга буюртма бериб, импорт бўлаётган хомашё материалларини маҳаллийлаштириш бўйича топшириқ берилди.Мирзиёев корхонада ишлаётган хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
“Бугун Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш, барқарор энергия манбалари яратиш, одамларнинг даромадини ошириш учун келдик. Ойликларингиз қачон ошади? Чиқарилаётган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлса.
Бунинг учун сифат, билим, малака керак. Шу боис хотин-қизларимизнинг касб эгаллашига алоҳида эътибор қиляпмиз. Она рози бўлса, оила ҳам, жамият ҳам рози бўлади”, - деди Президент.