Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Исфаҳонга қилинган ҳужум жавобсиз қолмайди» — Эронлик сиёсатчи
Эрон Мудофаа вазирлиги биносига дронлар томонидан ҳужум уюштирилди. Подоляк бу ҳужумдан сўнг Twitter’да кинояли пост қолдирди.
Эроннинг Исфаҳон ҳудудида жойлашган мудофаа вазирлиги биносига ҳужум уюштирилди. Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик бўйича комиссияси аъзоси Маҳмуд Аббосзода Мешкини Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг баёноти фонида бу ҳужум жавобсиз қолмаслигини айтди.
“Исфаҳонга қилинган ҳужум жавобсиз қолмайди”, — деди парламентарий.
Мешкинининг таъкидлашича, Украина расмийлари ҳозир Эронга нисбатан очиқроқ ҳужумлар қилмаяпти, чунки улар жавобдан қўрқишмоқда.
Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Украина томонининг позицияси Теҳронни ажаблантирмайди, чунки у Ғарб гегемонлигига мос келиши керак. Бундан ташқари, Эрон Украина можаросида Ғарб томонида бўлмайди.
Аввалроқ Подоляк ўзининг Twitter’да “Украина сизни огоҳлантирди”, деб ёзган эди.
Шу тариқа, у Исфаҳондаги портлаш Теҳрон гўёки Россия армиясини ўзининг “Shahed” дронлари билан жиҳозлаётгани сабабли содир бўлиши мумкинлигига шама қилди.
Эслатиб ўтамиз, 29 январга ўтар кечаси Эроннинг Исфаҳон шаҳрида кучли портлаш содир бўлди.Эрон Мудофаа вазирлиги бу дронларнинг “муваффақиятсиз ҳужуми” эканини айтди. Маҳаллий ОАВ портлашлар камида бешта вилоятда содир бўлганини даъво қилмоқда.