Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Раҳмонов Ортиқхўжаевга яқин бўлган яна бир масъулни ишдан бўшатди
Анвар Умаров ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Умаров ўз хоҳишига кўра ишдан кетди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг 27 январдаги қарорида келтириб ўтилган.

Бахтиёр Раҳмонов ўзининг қарорида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси балансидаги моддий бойликларни хатловдан ўтказиш ва ўрнатилган тартибда топшириш-қабул қилиб олиш ишлари ташкил этишни буюрган.

Қайд этиш керак, Анвар Умаров ушбу лавозимда 2021 йилнинг ноябрь ойи охиридан бери ишлаб келаётганди. Бунгача у собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов аввалроқ собиқ ҳокимнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган ва унга энг яқин одамлардан бири бўлган Музаффар Абдураҳмоновни ишдан бўшатган эди.