Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Human.uz журналистларига нисбатан жиноят иши очилди» — ДХХ
Журналистлар қўлга олиниши ортидан АОКА ва Масс-медиа муносабат билдирди. Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўровларни юборган.
27 январь куни Human.uz ва Sof.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайтларнинг бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ҳибсга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг “Telegram” мессенджеридаги “Kompromat.uzb” ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.
“Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади. Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади”, — дейилади хабарда.
Нашр офиси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қуйи Чирчиқ тумани бўлими томонидан муҳрланган.
Human.uz сайти ҳозирда блокка тушурилган.
АОКА баёноти
Ижтимоий тармоқ ва веб-сайтларда бугун, 27 январь куни human.uz интернет-нашри директори, бош муҳаррири ва бошқа ходимларини ўзини «орган ходимлари» деб таништирган кишилар томонидан интернет-нашрнинг офисидан олиб кетилгани, шунингдек, мазкур веб-сайт ишламаётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Рақамли технологиялар вазирлигига тегишли сўровларни юборди.
Аниқланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролардан ушбу интернет-нашрда ишловчи ходимлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Уларга асосан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уйда тезкор тадбир ташкил этилган. Тез орада батафсил маълумот берилиши таъкидланди.
Рақамли технологиялар вазирлигининг маълумотига кўра, human.uz веб-сайти Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрига киритилмаган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ундан фойдаланилишига чеклов қўйилмаган.
АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини human.uz интернет-нашри ходимлари билан боғлиқ вазиятда амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишига ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишига чақиради.
Масс-медиа муносабати...
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ҳуман.уз интернет нашри журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ берилишини кутамиз ҳамда журналистлар хавфсизлиги, шуниндек, уларнинг профессионал фаолиятига қонуний муносабатда бўлиниши таъминланишини сўраймиз.