Qidirish

13:05 / 2023-01-27 204 0 Сиёсат

Президентлар ҳузурида 20 дан ортиқ икки томонлама ҳужжат алмашинилди

Икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланганидан сўнг, қўшни давлатлар ўртасида ҳужжатлар алмашинув маросими бўлиб ўтди.

world-news

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида давлат раҳбарлари ҳузурида 20 дан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар алмашинилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Дастлаб, Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоланди.  Шундан сўнг, президентлар ҳузурида ҳужжат алмашинув маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида алмашинилган икки томонлама ҳужжатлар:
 
1. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида Декларация;
 
2. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида Баённома;

3. Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тўғрисида Битим;

4. 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома;

5. Ўзбекистон ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Қирғизистон Республикасида автомобил ва тижорат техникаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;

6. 2017 йил 6 сентябрда имзоланган Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларининг ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандумига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома;

7. Ўзбекистон ҳукумати ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ўртасида стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастур;

8. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати ўртасида ўзаро савдода божхона статистикаси маълумотларини алмашишда ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Баённома;

10. Ўзбекистон Божхона қўмитаси билан Қирғизистон Давлат божхона хизмати ўртасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан шубҳали молиявий операцияларни амалга оширишни олдини олиш, аниқлаш ва тўхтатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Баённома;

11. Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

12. Ўзбекистон энергетикаа вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида кўмир саноатида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим;

13. Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида Чотқол ГЭС касакади қурилиши бўйича Англашув меморандуми;

14. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Қирғизистон Иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги ўртасида саноатнинг устувор йўналишларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим;

15. Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги в Қирғизистон президенти ҳузуридаги Инвестиялар миллий агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

16. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

17. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги интеллектуал мулк ва иннвациялар давлат агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

18. Ўзбекистон ва Қирғизстон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича қўшма тадбирлар Режаси;

19. Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ҳокимияти билан Қирғизистон президентининг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида Битим;

20. Ўзбекистоннинг Андижон вилояти ва Қирғизистоннинг Ўш вилояти ўртасида ҳамкорликнинг кенгайтириш 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (Йўл харитаси);

21. Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти администрацияси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Комплекс дастур (Йўл харитаси);

22. Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (Йўл харитаси);

23. Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти ва Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти администрацияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлажалланган комплекс Дастур (Йўл харитаси);

24. Ўзэлтехсаноат АЖ билан Қирғизистон энергетика вазирлиги ўртасида Англашув меморандуми;

25. Bahodir Log`on Tekstil МЧЖ билан Қирғизистон президентининг Норин вилоятидаги ваколатли вакили аппарати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш