Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

12:25 / 2023-01-27 364 0 Сиёсат

«Қирғизистон — бизнинг вақт билан синалган дўстимиздир» — Президент

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ваниҳоят чегара масаласига нуқта қўйишди.

world-news

Бишкекдаги “Ала-Арча” давлат қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тор доирада учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, учрашув бошида Шавкат Мирзиёев таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, кейинги икки йилда Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлиги жуда самарали ривожланганини қайд этган.

Қирғизистон бизнинг муҳим стратегик ҳамкоримиз, энг яқин қўшнимиз ва вақт билан синалган дўстимиздир, - деди Шавкат Мирзиёев.

Тор доирада бўлиб ўтган суҳбатда энг асосий масала кўтарилди, яъни икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг делимитацияси якунига етказилгани тарихий воқеа бўлганини таъкидлашган.

Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий воқеа. Биз мулоқотга ва ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёрлигимизни намойиш этдик. Ишончим комилки, чегаралар масаласига чек қўйиб, биз келажак авлодларимиз камолотига мустаҳкам пойдевор қўямиз”, — деди Жапаров.  

Музокараларда икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, сув-энергетика ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Статистикага кўра, Ўзбекистон раҳбари кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми етти баробарга кўпайганини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг ўзида товар айирбошлаш 30 фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларга етган.

Шундан келиб чиқиб, Икки мамлакат ҳукуматларига савдо ҳажмини янада ошириш ва ўзаро маҳсулот етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш юзасидан биргаликда ишлаш бўйича топшириқ берилди.

Саноат, тўқимачилик, энергетика, кон ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Шу мақсадда Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фондининг салоҳияти янада фаол ишга солинади.

Давлат раҳбарлари минтақавий тузилмалар ва халқаро мулоқот майдонлари доирасидаги ҳамкорликни, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик, замонавий хатар ва таҳдидларга самарали қарши курашиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Томонлар кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам давом эттиришга интилишини тасдиқладилар”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Қирғизистон – Ўзбекистон” бизнес-форумида икки мамлакат ўртасида  1,6 млрд. долларлик 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш