Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Зойир Мирзаев бир қатор масъулларни ишдан бўшатди
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўз ишига "панжа" ортидан қараган масъуллар лавозимидан айрилди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун бир қатор масъулларни лавозимижан озод қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳоким раислигида Пискент туманини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2023 йилги режалар хусусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов, Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази раҳбари С.Қўчқорхўжаев, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари О.Бухоров вазифасидан озод этилган.
Бу мутасаддиларга қуйи тизимда — маҳаллада ишлаш, хусусан, энг шароити оғир маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолиятини давом эттириш тавсия қилинган.
Бундан ташқари, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Тулепов 3 ой синов муддати билан лавозимида "вазифа бажарувчи" мақомида қолдирилган. Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Раҳмонбердиев йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилган.
"Машҳур мутафаккирнинг "Кимгадир нафим тегмаган кунни умрим ҳисобига қўша олмайман" деган сўзлари ҳар бир раҳбарнинг ёдига муҳрланиши керак.
Айниқса, Пискент туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилги режалар ижросини сўзсиз таъминлашимиз шарт
", – деган Зойир Мирзаев мажлис якунида.



