Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

02:08 / 2023-01-27 801 0 Сиёсат

Жиззахда сув пулга сотиляптими?

“Ўзсувтаъминот” AЖ ўзининг муносабатида сув ҳақиқатдан ҳам пулга сотиляпганини тасдиқлади. Бироқ...

Effect.uz’нинг YouTube тармоғида “Жиззахда сув пулга сотиляптими” сарлавҳаси остида видео эълон қилинди.

Ушбу видеода Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Манас” МФЙ фуқароларга тарқатилаётган ичимлик суви 40 литр учун 5 минг сўмга сотилаётгани кўрсатилган. Фуқароларнинг норозичилигига сабаб бўлган воқеага “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди

Муносабатда таъкидланишича, ушбу ҳудуд аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Ва бу ерда яшовчи фуқаролар фойдаланилган учун суви белгиланган тариф асосида тўловларни амалга ошириб келган.

Ўзбекистонда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида айрим аҳоли хонадонларидаги ички тармоқлар музлаб қолган.  

Ички тармоқларнинг музлаб қолишининг олдини олиш чорасини кўриш истеъмолчининг ўз мажбуриятидир. Бу истеъмолчи ва сув таъминоти корхонаси ўртасида тузиладиган шартномада ҳам белгилаб ўтилган. 

Бироқ, шундай шароитда аҳоли сувсиз қолмаслиги учун сув таъминоти ходимлари амалий ёрдам сифатида ичимлик сувини махсус транспорт воситалари ёрдамида етказиб бермоқда”, – дейилади муносабатда. 

Маълум бўлишича, махсус сув ташувчи транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилаётган ичимлик сувини ишлаб чиқариш ҳамда уни етказиб бериш учун сарфланадиган ёқилғи харажатларини инобатга олиб, “Жиззах сув таъминоти” МЧЖнинг ҳисоб-китобларига асосан махсус сув ташувчи транспорт воситаларида етказиб берилаётган 1 литр сувнинг нархи 25 сўм этиб белгиланган.

Сув таъминоти ходими сиздан етказиб берилган ичимлик суви учун ортиқча пул талаб қилган ҳолда ёҳуд коррупция билан боғлиқ бошқа ҳолатларда қуйидаги телефон рақамлари ва электрон манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

“Ўзсувтаъминот” AЖнинг ягона колл-маркази: 12-55

+99855-503-10-55 рақамли “ишонч телефони”;

[email protected]  "электрон почтаси";

@UzsuvAnticorruptionBot "телеграм боти";

Изоҳлар 0

Фикр билдириш