Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 50

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 52

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 128

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 213

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 241

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 219

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 347

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 315

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:55 / 2023-01-26 669 0 Сиёсат

Қирғизистон Шавкат Мирзиёевни қандай кутиб олди?

Қўшни давлат Ўзбекистон президентининг давлат ташрифига жиддий тайёргарлик кўрган. Хусусан Қирғизистон томони хавфсизликка  қаттиқ эътибор қаратган. Мирзиёевнинг келиши муносабати билан Бишкекда бир нечта йўллар ёпилган ва шаҳарда вақтинчалик чекловлар жорий этилган. 

world-news

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёевабилан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига ташриф буюрди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган “Манас” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Sputnik’нинг хабар беришича, Шавкат Мирзиёевнинг келиши муносабати билан Қирғизистон хавфсизликка қаттиқ эътибор қаратган.

Хусусан Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан:

постлар ва патруль-пост йўналишлари жойлаштирилган;

кучайтирилган профилактика амалга оширилган;

пойтахтда ИИБ шахсий таркиби кучайтирилган режимга ўтган;

милиция тадбирлар ўтказиладиган жойларни алоҳида назоратга олufy;

йўлларнинг айрим қисмларида транспорт ҳаракати чекланган.

Ана энди ташрифнинг асосий қисмига ўтсак, давлат раҳбарларига Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги дўстликни тараннум этувчи мусиқий-фольклор чиқишлар намойиш этилди. 

Сўнгра Президентлар Қирғизистон Бош вазири Акилбек Жапаров ҳамроҳлигида “Ата-Бейит” миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари 1916 йилги фожиали воқеаларнинг қурбонлари хотирасига бағишланган “Уркун” ёдгорлиги пойига гул қўйди.

Қайд этиш керак, ушбу мажмуа 2000 йилда қирғиз давлатчилигининг энг муҳим босқичлари ҳақидаги тарихий хотирани тиклаш ва асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилган.

Қирғиз халқининг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов таклифи билан ёдгорликка “Ата-Бейит” – “Оталар қабри” деган ном берилган. Давлат ташрифининг асосий тадбирлари эртага, 27 январь кунига мўлжалланган.  

Изоҳлар 0

Фикр билдириш