Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ички ишлар органлари тизимида узоқ йил ишлаган Бозоров Узун туманига ҳоким бўлди
Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахром Турсунов вазифасидан озод этилди. Бироқ унинг нима сабабдан ишдан олингани оммага маълум қилинмаган.
Халқ депутатлари Узун тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти матбуот
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Турсунов Бахром Бобохонович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Бозоров Хабибулла Шерданакулович тасдиқланди.
Хабибулла Бозоров 1980 йил 3 апрелда Ангор туманида туғилган. 2003 йил Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос. Хабибулла Бозоров 2003-2022 йилларда Ички ишлар органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан буён Тошкент шаҳар ИИББ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг 5 та туманига янги ҳокимлар тайинланган эди.