Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Самарқандда чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди
“Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, мудҳиш воқеа содир бўлишидан бир кун олдин қишлоққа туман ҳокими келган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Олов ўчгач, сизган газ туфайли уйқудаги келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилган.
“Туман газ идораси аза бошланмасидан хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетишди. Ўлганлар даъво қилолмайди: ҳеч ким газни нега бемаҳал уздинг, нега огоҳлантиришсиз ёқдинг, деёлмайди.
Шоҳрўз Аъзамов янги йил арафасида уйланганди. Кўпчилик қатори бир олам орзулари бор эди, эссиз… Оила фожиаси - миллат фожиаси, дейдилар.
Ўша куни қишлоққа ҳоким келган экан. Газчилар бу валломатга яхши кўриниш учун газни баландлатиб, масхарабозлик қилишган.
Кечаси чегириб қоламиз, деганми, билмайман. Одамлар ўлиши учун уруш бўлиши шарт эмас. Мутасаддиларнинг уқувсиз ва аҳмоқ бўлиши етарли. Уларни бу ёшларнинг уволи урсин!”, — деб ёзди Ташанов.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, келин-куёвнинг яқинлари бу воқеа тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.