Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бош вазир жаримага тортилди
Гарчи юқори лавозимда ишласа-да Риши Сунак кўп маротаба жаримага тортилган.
Британиянинг Ланкашир полицияси бош вазир Риши Сунакга хавфсизлик камарини тақмасдан машина ҳайдагани учун жарима солингани ҳақида билдиришнома топширди, ҳукумат раҳбари ўз айбини тан олди ва жаримани тўлашга рози бўлди.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг, кеча (20 январь, жума куни) Ланкаширда автомобиль йўловчи ўриндиғида кетаётганда хавфсизлик камарини тақмагани тасвирланган 42 ёшли лондонлик эркакдан жарима тўлашни сўрадик”, — дейилади Ланкашир полицияси баёнотида.
Sky News’нинг хабар беришича, Сунак Instagram саҳифасида давлат маблағларини кўпайтириш бўйича ўз дастурини илгари сурган видеосини жойлаган. Айнан ушбу видеода бош вазир машинада хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган.
Воқеа содир бўлгандан сўнг дарҳол Сунак қоидабузарлик учун айбини тан олди. Кейинроқ бош вазир идораси расмий баёнот бериб, жаримани тўлашини ваъда қилди.
Аввалроқ, Сунак Буюк Британия молия вазири бўлганида, коронавирус пандемияси даврида ўзини-ўзи изоляция қилиш қоидаларини бузгани учун полициядан жарималар олган эди.