Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:27 / 2023-01-20 965 0 Сиёсат

Президент топшириғи. Ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилади

Президент тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириши лозимлигини кўрсатиб ўтди.

world-news

20 январь куни мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо, – деди Шавкат Мирзиёев.

Энди туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.

Шу боис ҳокимликларга ушбу танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунга ёшлар етакчилари ва тадбиркорлар ҳам жалб этилади, Ёшлар жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.

Ҳозир тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчиларни шу масала қийнаяпти: бўш иш жойи кўп, ойлиги ҳам яхши, лекин ўқуви ва кўникмаси бор ишчи йўқ. Агар бу тизим тўғри ташкил қилинса, биздаги демографик ўсиш билан катта натижаларга эришса бўлади, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, ўқувчиларни ахборот технологиялари ва “креатив индустрия” бўйича замонавий касбларга ўргатиш муҳимлиги таъкидланди.

Чет тилларини сифатли ўргатиш учун мактабларга “тил эгаси” бўлган педагоглар жалб қилиш, Президент мактабларининг тил ўргатиш тажрибаси, дарслик ва дастурларини татбиқ этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари танланган мактаблар мисолида хорижий тиллар ва касб ўргатишни ривожлантиришга оид режалар юзасидан ахборот берди.

Шунингдек, Президент тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида масъулият ва назоратни кучайтириши лозимлигини кўрсатиб ўтди.

Тадбиркор ва корхоналар фаолиятидаги муаммоли масалаларни ҳал қилишда уларга яқиндан кўмаклашиш, зарур ҳолларда молиявий ресурслар ажратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш ва бозорларда таклифни кўпайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш