Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ортиқхўжаев ва унинг оиласи Ўзбекистондан чиқиб кетишга урингани рост(ми?)
Гарчи расмий манбалар тармоқларда яшин тезлигида тарқалган янгиликка муносабат билдирмаган бўлса-да, ушбу хабарларда жон борга ўхшайди.
Тошкент шаҳар собир ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев рафиқаси билан Ўзбекистонни тарк этишга урингани қисман ўз тасдиғини топди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимининг истеъфога чиқарилганини айтиб, унинг манзилига танқдий фикр билдирган эди.

“Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон "сводка" билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим”, — деган эди Мирзиёев.
Шу куни блогер Никита Макаренко ўз манбаларига таяниб, Ортиқхўжаев ва унинг оиласи “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Туркиянинг Истанбул шаҳрига кечикиб учган HY-271 рейси бўйича рўйхатдан ўтгани, аммо уни Давлат хавфсизлик ходимлари тўхтатиб қолгани ҳақида хабар берди.

Гарчи расмий манбалар тармоқларда яшин тезлигида тарқалган хабарларга муносабат билдирмаган бўлсада, “Kompromatuzb” Телеграм каналида эълон қилинган суратда, ушбу хабар қисман бўлса-да ўз тасдиғини топди.
Қайд этиш керак, Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт кенгаши депутати ва сенаторлик лавозимини, парламент юқори палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Кенгашнинг раҳбарлар захирасини шакллантириш, танлаш, лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш бўйича комиссияси аъзоси бўлиб қолмоқда. Қонунчиликка кўра, сенатор ва кенгаш депутати ваколат муддати давомида дахлсизлик ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Президент ўтказган йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланган эди.