Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Владимир Норов Қозоғистонга бориши кутилмоқда
Собиқ Ташқи ишлар вазири “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади.
Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов шу йилнинг 20 январь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё-2030: келажак қиёфаси” мавзуидаги экспертлар учрашувида иштирок этади, дея хабар бермоқда институт матбуот хизмати.
Маъдум бўлишича, мазкур учрашув Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган.
Шунингдек, унда Қозоғистон Республикаси давлат идоралари вакиллари, Марказий Осиё мамлакатлари Президент ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институтлари раҳбарлари ҳамда минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича экспертлар қатнашади.
Экспертлар учрашуви доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Ташқи ишлар вазири жорий йилнинг 10 январь куни Марказий Осиё халқаро институти директори лавозимига тайинланган эди.