Сўнгги янгиликлар
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
Тоқаев Қозоғистонда парламентни тарқатиб юборди
Президент давлат органларини шакллантиришнинг янги модели сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилишини таъкидлади.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат парламенти қуйи палатасини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Шунингдек, у депутатлар сайловини 2023 йил 19 мартга тайинлади.
“Мен мажлисни тарқатиб юбориш ва маҳаллий вакиллик органлари ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонларни имзоладим.
Депутатларнинг янгиланган таркиби бундан кейин ҳам худди шу форматда иш олиб боришига ва мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга янги суръат бағишлашига умид билдираман. Мажлис депутатларининг навбатдан ташқари сайлови 2023 йил 19 мартда бўлиб ўтади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, барча даражадаги маҳаллий вакиллик органлари депутатлари сайлови мамлакат Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан тайинланади.
Тоқаев депутатларга фаол фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, улар Қозоғистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг эпицентрида бўлган.
Энди парламент қуйи палатаси депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати, 30 фоизи эса бир мандатли округлардан сайланади.
“50 дан 50 гача нисбатда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар депутатларига сайловлар ҳам ўтказилади. Туманлар ва вилоятлар аҳамиятига молик шаҳарлар масъулларига сайловларда эса фуқаролар фақат бир мандатли округлар бўйича депутатликка номзодлар учун овоз беради”, — деб қўшимча қилинган хабарда.
Президент давлат органларини шакллантиришнинг янги модели сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилишини таъкидлади.



